Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» хизмати 23 март, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти–вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзида 12–17 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–8 даража, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4–9 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзида 12–17 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзида 12–17 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 18–23 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзида 12–17 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзида 12–17 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.