"Йўқот!". Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув прокуратура ходимига тегишлими?

"Йўқот!". Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув прокуратура ходимига тегишлими?

Ижтимоий тармоқларда гўёки Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг суҳбати сифатида ёзиб олинган аудиоёзув тарқалган — дея хабар бермоқда 'Aniq.uz'.

Ушбу аудоёзувда вилоят прокуратураси биносига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ўзаро суҳбати қайд қилинган бўлиб, ушбу жараёнда прокуратура ходимлари иштирок этмаган.

Ҳозирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шу ўринда, Фарғона вилоят прокуратурасида фуқароларнинг қабули Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида йўлга қўйилганлиги маълум қилинади.