Дўстлик туманида "Мактабгача таълим тизимида самарадорликка эришиш" мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Дўстлик туманида "Мактабгача таълим тизимида самарадорликка эришиш" мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Мактабгача ёшдаги боланинг ҳар томонлама ривожланиши, унда "комил инсон" асосларини шаклланиши ва юзага келиш даври - ноёб давр деб белгиланганлиги туфайли мактабгача таълим, айниқса муҳим рол ўйнайди.

Бу тизимда самадорликка эришиш учун эса тажриба алмашиш, янги ғоялар устида ишлаш, соҳага оид янгиликлардан бохабар бўлиш муҳим ҳисобланади. Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти бу борада ташаббус кўрсатмоқда.

Жумладан, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимига қарашли барча ДМТТ ларнинг мудиралари билан бўлиб ўтган учрашувда бошқарма бошлиғи Феруза Солиева тизимдаги таълим самарадорлигига оид ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Феруза Қахрамоновна мактабгача таълим сифатини шакллантиришда педагогик жамоа томонидан ўзгартирилиши мумкин бўлган ички омиллар ҳақида тўхталиб, тизимида бошқариш, мақсадлар, мазмун, воситалар ва усуллар сифатга, яъни сифат ва самарадорликни оширишга йўналтирилгандагина "баркамол шахс" асосларини шакллантиришни таъминловчи таълим даражасига эришиш мумкинлигини айтиб ўтди. Учрашув кўтаринки рухда, савол-жавоблар билан мазмунли давом этди.