Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди

Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди

Хитойнинг Чжецзян провинциясида полициячилар ҳуқуқбузарларга олдингига қараганда камроқ дуч кела бошлаганликларидан ҳайрон бўлган. Маълум бўлишича, бу тасодиф эмас: жиноятчилар полициячиларни кузатиш учун уларнинг машинасига GPS-трекер ўрнатган, деб хабар беради Esquire.

Global Times’нинг ёзишича, «Том ва Жерри» мультсериалида учратиш мумкин бўлган айёр найрангни ҳуқуқ-тартибот органининг транспорт бўлимидагилар пайқаб қолган. Ушбу бўлим маҳаллий автомобилларни назорат қилиш, хавфсизликни таъминлаш ва юкларни ташиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланади.

Полициячиларга жиноят камайгандек туюлганига қарамай, маҳаллий аҳоли ноқонуний юк ташувлари бўйича шикоятлар билдиришни давом этган.

Шундан сўнг, полиция ходимлари патруль машиналарини текширишга қарор қилган ва иккита автомобилдан қонунбузарларга полициячиларнинг қаерда экани ҳақида маълумот бериб турган GPS-трекерларни топган.

Хитой ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчилар жиноятчиларнинг жасурлигидан ҳайратга тушган бўлса, бошқалар ёмон ниятли кимсалар бу каби GPS-трекерларни осон сотиб олиши мумкинлигидан ташвишда.

«Том ва Жерри» мультфильмининг бир сериясида Жерри Томга қўнғироқ қилишга уринади, бошқа бир эпизодда эса сичқон Том билан учрашганида итни чақириш учун қўнғироқдан фойдаланади.