Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Солиқ қарзи фуқароларнинг пластик картасидан сўзсиз ундирилиши бекор бўлди

Солиқ қарзи фуқароларнинг пластик картасидан сўзсиз ундирилиши бекор бўлди

Cана : 08-01-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 117
Президентнинг 2018 йилнинг 26 июндаги қарори билан Давлат солиқ хизмати органларига юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи — жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган эди.

Аммо орадан беш ой ўтиб — президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги қарори билан мазкур норма бекор қилинди (34-илова). Бу ҳақда Телеграмдаги «davletovuz» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида эса Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди.

Бироз вақт ўтиб Марказий банк пластик карталардан мажбурий пул ечиб олинишига қаршилигини билдирганди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!