Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Зафарободда солиқ тўловчиларга солиқ концепцияси доирасидаги ўзгаришлар тушунтирилди

Зафарободда солиқ тўловчиларга солиқ концепцияси доирасидаги ўзгаришлар тушунтирилди

Cана : 10-01-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 90

      Зафаробод туман ҳокимлигида солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли бажариш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни амалга ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилдан солиқ қонунчилигида татбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган солиқ сиёсатидан кутилаётган самаралар ҳақида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан йиғилганларга ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) нима экани ва у қандай ҳисобланиши ҳамда тўланиши, шунингдек, солиқ олишнинг янги тартиби жорий этилганига қарамасдан, чакана савдодаги нархлар ўзгаришсиз қолиши аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўловчилари олдинроқ занжирда бўлган бўлса, энди янги солиқ тизимига ўтишда нархлар ошиб кетмайди. Айрим ҳолларда эса у камайиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда солиқ ҳисоботларини юритишда малакали бухгалтерларга талаб ортмоқда. Шу мақсадда тадбиркорларга кўмак бериш ва мажбуриятларини бекаму кўст бажаришларини таъминлаш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва солиқ инспекцияларида "Солиқ сервис” ДУКнинг бўлимлари фаолият юритмоқда. Улар умумбелгиланган солиқ тўловига ўтадиган тадбиркорлик субъектлари ҳисобчиларига солиқ ҳисоботларни тўғри юритишда кўмаклашадилар.

Савол-жавоб ва ўзаро мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

                                 Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва

                                                        ҳуқуқий ахборот шўъбаси  

 


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!