Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Жиззахлик тадбиркорларга Солиқ тизими янгиликлари етказилмоқда

Жиззахлик тадбиркорларга Солиқ тизими янгиликлари етказилмоқда

Cана : 11-01-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 95

      Шу кунларда янги солиқ концепциясининг устувор йўналишларини  ўрганиш, аҳолининг барча қатлами вакилларига тушунтиришга қаратилган амалий семинарлар ўтказилмоқда. Шундай семинарлардан бири Жиззах шаҳрида ҳам ташкил этилди.

2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги президент фармони солиқ юкини босқичма-босқич камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, шу билан бирга инвестицион муҳитни яхшилаш ва иқтисодиётни жадал ривожлантиришни назарда тутади. Ушбу фармоннинг ҳар бир бандини аҳолига, айниқса тадбиркорларга кенг тушунтириш мақсадида прокутура, давлат солиқ хизмати органлари ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирокида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясида ташкил этилган семинарга ҳам мамлакатимизда 2019 йил 1 январдан амалиётга жорий этилган солиқ тизимидаги янгиликлар ва киритилган ўзгаришлар, қўшилган қиймат солиғи жорий этилишининг юзасидан тушунча бериш мақсадида тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳисобчилари таклиф этилди.

  Тадбирда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Ишназаров ҳамда бошқарма шўъба бошлиғи А.Ваққосов 2019 йил учун белгиланган солиқ ставкалари, қўшилган қиймат солиғининг жорий этилиши, ҳисоблаш тартиби ва қайси маҳсулотларга татбиқ этилиши тўғрисида маълумот бердилар.

 Шу куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги, Жиззах шаҳар прокуратураси ҳамда шаҳар ДСИ раҳбарлари томонидан шаҳар ҳудудидаги йирик ишлаб чиқариш объектлари ҳисобланган, гилам ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Евразия карпет” корхонасида бўлдилар. Корхона бош ҳисобчиси Сайёра Мўминжоновага ишлаб чиқариш ҳажмидан келиб чиқиб, жорий йилдан амалиётга киритилган солиқларни ҳисоблаш тартиби тўғрисида тушунча берилди. Ҳудди шундай учрашув "Ўратепалик жамоли” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида ҳам ўтказилди. Ушбу шаҳобча бош ҳисобчиси Аброр Ўринбоев билан бўлган ўзаро суҳбат натижасида умумбелгиланган солиқ тизимига ўтиш мобайнида ҳисобланадиган солиқ турлари уни ҳисоблаш тартиби юзасидан маълумот берилди.

2018 йил якунларига кўра, солиқ сиёсати концепцияси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, вилоятда 458 та корхона қўшимча қиймат солиғини тўлаш тартибига ўтиши, 2652 та корхона ресурс солиқларини, 13 та якка тадбиркор умумбелгиланган солиқларни, 65 та якка тартибдаги тадбиркор эса ягона солиқ тўловининг тўловчиси сифатида солиқ органларида қайта ҳисобга олиниши керак.

Мақсад қўшимча қиймат солиғи кичик бизнесга ҳам жорий этилиши натижасида нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган ҳар бир жараёнда яратилаётган қўшимча қийматга солиқни жорий этиш орқали нархни тўғри шакллантириш, унинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини таъминлашдан иборат. Шу боисдан солиқ органлари томонидан умумбелгиланган солиқ тўловига ўтаётган корхоналарда индивидуал тарзда кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айланишига эришишдир.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

 ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

  

 

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!