Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Ёлланма ходимларнинг ҳуқуқи ҳимоядами?

Ёлланма ходимларнинг ҳуқуқи ҳимоядами?

Cана : 11-01-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 44

      Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг "Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда тадбиркорлик субъектлари иштирокида профилактик суҳбатлар, учрашувлар олиб борилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ва янгиликлардан бохабар қилиш билан биргаликда уларнинг қонуний фаолият юритишлари учун зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Натижада 2019 йилнинг дастлабки декадасида 35 нафар якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлса, 12 нафар ёлланма ишчиларнинг меҳнат стажи ҳисобланишига эришилди.

Лекин ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши тушунмай ёлланиб ишлаётган фуқаролар ҳамда уларни ноқонуний ёллаб ишлатаётган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг сони кўпчиликни ташкил этаётганлиги ўрганишлар давомида аён бўлмоқда.

Маълумки, норасмий ёлланган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги таъминланмаслиги, меҳнат стажлари юритилмаслиги ҳамда келгусида асосланган пенсия тўлови кафолатланмасдан қолишига сабаб бўлади.

Ундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан юк ортиш ва тушириш ишлари оғир ва хавфли ишлар тоифасига киритилган бўлиб, иш жараёнида бир ходимнинг доимий кўтарадиган юк оғирлиги 15 кг дан ва иш сменаси давомида жами кўтарадиган юк оғирлиги 870 кг дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Мана шуларни инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сон қарорига асосан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган 14 та фаолият турларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, айрим йўналишлардаги фаолият тури бўйича фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Жумладан қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини сотиш  фаолиятини фақатгина юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга оширишга рухсат этилган. Боиси юқорида таъкидланганидек, якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар томонидан чакана савдо фаолияти билан шуғулланганда бир нафар, маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланганда уч нафар ва фаолиятнинг бошқа турлари бидан шуғулланганда икки нафаргача ходимни ёллаб ишлатишга рухсат этилган.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2018 йилга нисбатан ўттиз фоизга қисқартирилган, шунингдек ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ягона 12 фоиз ставкада белгиланган.

Бу ўз навбатида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни ташкил этувчиларга катта рағбат беради. Қолаверса ёлланма ходимлар олишда ҳам катта енгилликлар бермоқда.

 

ИЛҒОР ХАЛИЛОВ,

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот шўъбаси давлат солиқ катта инспектори
  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!