Чироқчида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди

Чироқчида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди, дея хабар берди «Дарё».

Таъкидланишича, поезд йўлини тўсганлар иши 2021 йил 25 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида кўриб чиқилади.

Чироқчи туман «Айритом» МФЙ профилактика инспектори Аҳрор Дўстқуловнинг маълумот беришича, мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилмоқда.

«Эртага 13 нафар фуқаро судга чақирилган ва уларнинг хатти-ҳаракатига судда баҳо берилади», — деди маҳалла профилактика инспектори.

ИИБ ходимининг қўшимча қилишича, мазкур воқеа бўйича 37 нафар фуқарога огоҳлантириш берилган.