Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Сифат сертификатига эга бўлмаган 4750 литр пахта ёғи олиб қўйилди

Сифат сертификатига эга бўлмаган 4750 литр пахта ёғи олиб қўйилди

Cана : 10-02-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 52

Хоразм вилояти солиқ бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида ноқонуний равишда чигитдан олинадиган пахта ёғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1973 йилда туғилган, Урганч шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи Қ.Абдуллаев фуқаро А.Матназаровга 80 литр пахта ёғини 722.000 сўм эвазига сотган пайтида тўхтатилди. Шундан сўнг, ундан ушбу фаолият билан шуғулланиш учун рўйхатдан ўтган-ўтмаганлиги, маҳсулотнинг сифат сертификати сўралди. У эса бош қашишдан нарига ўтмади.

 

Бу ҳали ҳолваси. Унга тегишли бўлган омбор холислар иштирокида кўздан кечирилганда сотиш мақсадида сақлаб келинган 4670 литр пахта ёғи мавжудлиги аниқланди. Ушбу сифатига кафолат йўқ маҳсулот ашёвий далил тариқасида вақтинча олиб қўйилди.

 

Қаландар МАШАРИПОВ, Вилоят ДСБ давлат солиқ бош инспектори

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!