Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Акциз маркасиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилмоқда

Акциз маркасиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилмоқда

Cана : 14-02-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 86

Бугун тадбиркор бўламан деганнинг йўлига ҳеч ким ғов бўлмайди.

 

Фақатгина белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда қонуний ишлаш кифоя. Бироқ, ишбилармонлар учун яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, яширин фаолият юритиб, ўз нафсини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўйишга уринаётганлар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган профилактик тадбирларда жами 254миллион 300 минг сўмлик акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасидаги бекатда жойлашган савдо дўконида ўтказилган профилактик тадбир жараёнида акциз маркаси мавжуд бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 11 турдаги 2миллион 99минг сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Худди шунингдек, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчаси, 132а-уйда жойлашган савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган 97 турдаги, умумий қиймати 124миллион 624 минг сўмлик акциз маркасиз алкоголь ва 19турдаги 5миллион 526 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан "Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш юзасидан ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилади.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!