Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 1 млн.дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 1 млн.дан ошди

17 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 179 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни,
2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
3-босқич эмланганлар 566 332 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда.