Эмизикли она коронавирусга қарши эмланса, гўдакка қандай таъсир қилади?

Эмизикли она коронавирусга қарши эмланса, гўдакка қандай таъсир қилади?

Фото: «Zen.yandex.ru»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эмизикли оналарга коронавирусга қарши эмланишни тавсия этади. Бу ҳақда душанба куни ташкилотнинг Женевадаги бош қароргоҳи маълум қилди.

ЖССТ мутахассисларининг фикрига кўра, вакцинация ҳолатида чақалоқларга нафақат хавф солмайди, балки онаси эмланган вакцина туфайли ҳимояга ҳам эга бўлади. Мутахассислар вакцина олган оналарга эмизишни тўхтатмасликни маслаҳат беришмоқда.

ЖССТ ҳомиладор аёлларда коронавирус оғирроқ шаклда кечишини эслатиб қўйди. Иммунизацияни назорат қилувчи ташкилот гуруҳида таъкидлашларича, ҳомиладор аёллардан ташқари ҳамроҳ касалликлари бўлган болалар ҳам эмланишлари зарур. Кичкинтойларга вирусни юқтириш хавфи юқори бўлганида, масалан, жамоат жойларида эмланиш таклиф этилади.