Сўхга кучли сел келди

Сўхга кучли сел келди

6 август куни соат 17:05ларда Қирғизистон Республикаси Баткент области Қадамжой райони тоғ ва адир ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Натижада Фарғона вилояти Сўх тумани «Навобод» МФЙ ҳудудидаги «Малбут»«Девайрон-Умбара»«Қалача»«Тул» ва «Полохона» сел йўлларидан 30 м3. миқдоридаги сел оқимлари ўтди.

Сел ўтиши оқибатида Сўх тумани ҳудудидан ўтувчи «Сўх-Риштон» автойўлининг 80 метр қисмига лой аралаш шағал, Малбут қишлоғи хўжалик экин майдонларига ҳамда «Умбара» (15 та хонадон) ва «Девайрон» МФЙ (25 та хонадон) ҳудудларидаги жами 40 та хўжалик томорқалари, қўшимча бино ва уйларнинг ертўлаларига сув киргани хабар қилинмоқда.

Туман ҳокимлигида сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида ФВБ, ИИБ, Прокуратура органлари, ССБ раҳбарияти таркибидан иборат Тезкор штаб ташкил этилиб, ФВДқТнинг туман хизматлари куч ва воситалари томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилди.

Сел тошқинлари оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.