ФҲДЁ соҳасидаги янгиликлардан хабардормисиз

ФҲДЁ соҳасидаги янгиликлардан хабардормисиз

Бахмал туман ФҲДЁ бўлими 2021 йил 1 январдан бошлаб Давлат хизматлари марказининг янги, замонавий биносида ўз иш фаолиятини бошлади. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқароларга жами 2903 та ҳар хил турдаги хизматлар кўрсатилиб, буларнинг асосий қисми никоҳни, туғилишни ва ўлимни қайд этиш хизматлари ҳиссасига тўғри келади.

2021 йил 1 февралдан бошлаб туғилганликни қайд этиш ва гербли гувоҳномаларни бериш мутлоқ бепул амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқароларга экстерриториал тарзда хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди, яъни мурожаатчиларнинг яшаш манзилидан қатъий назар, республика бўйлаб исталган ФҲДЁ органлари орқали барча хизматларни олишлари мумкин.

Бу ҳақда ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан жойларга чиққан ҳолда аҳолига хуқуқий тушунтиришлар бериб келинмоқда.   

                                    Д.Жаникулова - Бахмал туман ФҲДЁ бўлими мудираси