Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Видеорепортаж: Жиззахда 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда

Видеорепортаж: Жиззахда 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда

Cана : 14-03-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари, Видео   /   кўрилди: 131
Деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни йилга татийди. Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз фасллар алмашаётган, майсалар илдиз ёриб, ниш ураётган ушбу бетакрор паллада қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши билади.

Табиат инжиқликлари билан курашавериб пишган деҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланади. Ҳар бир томорқа ер эгаси сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва мевалар етиштириб, оила эҳтиёжидан ортганини бозорга чиқариш орқали қўшимча даромад топишга ҳаракат қилади.
Шу боисдан ҳам томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи, мўъжаз гўшаси. Айни вақтда Жиззах вилоятида 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!