Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. 15 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи кечилди

15 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи кечилди

Cана : 15-03-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 55

    Тадбиркорлик фаолиятини билан шуғулланиб, элу юрт фаровонлиги таъминлашга, иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшишни аҳд қилган юртдошларимиз учун қулай шароит ва имкониятлар яратилаётир. Энг муҳими, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлаш лозим.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг муҳим дастуриламали бўлиб хизмат қилмоқда. Фармонда 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорлар, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахсларга қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш назарда тутилган. Қарздорликни ҳисобдан чиқариш учун улар 2019 йил 1 июлга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши лозим.

Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилояти бўйича 676 нафар фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтди. Шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатган 196 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини қайта тиклаганини таъкидлаш лозим. Натижада уларнинг жами 15 миллиард 312 миллион 800 минг сўмлик солиқ қарзлари ҳисобдан чиқарилди.

Умид Алимов,

Самарқанд вилояти ДСБ

Жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот

шўъбаси давлат солиқ инспектори

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!