Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец мурабиийлик қилади. У билан шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Словениялик мутахассис билан бугун Тошкентда шартнома имзоланди. Шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган. Унинг мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Алеш Чех ва Владо Радманович — ёрдамчи мураббийлар, Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар, Ниҳад Пейкович — дарвозабонлар мураббийи, Ян Катанец — физиотерапевт.

Фото: ЎФА.

Маълумот ўрнида, Сречко Катанец 1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981−1994 йиллар давомида «Партизан», «Штутгарт», «Сампдория» каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида А-серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, УЭФА Чампионлар лигаси ва УЭФА Кубоги финал учрашувларида иштирок этган ҳамда Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган.

Мураббийлик фаолиятида эса Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанец тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади.