Автомашина ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш янада соддалаштирилди

Автомашина ойналарини қорайтиришга рухсатнома  олиш янада соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 465-сонли қарорига асосан:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб фуқаролар томонидан автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома олишлари бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказларида ташкил этилган “Фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш зонаси”дан фойдаланган ҳолда марказ ҳодимларининг кўмаги билан онлайин ариза юборишлари мумкин.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланадиган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими  орқали электрон тарзда фуқаролар томонидан исталган тўлов туридан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати учун тўловлар, ушбу давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, белгиланган миқдорларнинг 90 фоизи тўланишини эслатиб ўтамиз.

 

                                               М.Рахматуллаев - Бахмал туман

Давлат  хизматлари маркази директори