Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Пахтакор туман солиқчилари ДСҚ раиси томонидан мукофотланади

Пахтакор туман солиқчилари ДСҚ раиси томонидан мукофотланади

Cана : 12-04-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 137
 

       11 апрель куни бўлиб ўтган  Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъатининг навбатдаги видеоселекторида қўмита раиси Беҳзод Мусаев  жорий йилнинг биринчи чораги давомида яхши натижа кўрсатган бир нечта давлат солиқ инспекциялари раҳбарларини рағбатлантириш борасида кўрсатма берди. Улар ичида Жиззах вилояти Пахтакор туман ДСИ ходимлари ҳам бор.

Пахтакор туманида жорий йилнинг биринчи чорагида Давлат бюджети режаси 117,5 фоизга бажарилди.

Мазкур туманда солиқ ходимлари томонидан   солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар борасида солиқ тўловчилар учун тушунтириш ва тарғибот ишлари узвий равишда олиб борилди. Бу эса ўзининг самарасини кўрсатиб, туманда янги иш ўринлари яратилишига, солиқ тушумларининг ошишига  олиб келди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, туманда жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи ўтган 2018 йилнинг 1–чорагида 393,3 млн сўмга таъминланган. Жорий  йил 1-чораги давомида эса ушбу солиқ турлари бўйича 626,6 млн сўм ундирилиши таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 233,3 млн. сўм зиёд яъни 160 фоиз ундирилишига эришилди.

       Якка тартибдаги тадбиркорлардан эса  қатъий белгиланган солиқлар  2018 йилнинг 1–чорагида 319.3 млн сўм ундирилган бўлса, жорий йилда ушбу солиқ турлари бўйича 336.5 млн сўм ундирилиши таъминланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17.2 млн сўм зиёд, яъни 105.4 фоиз ундирилишига эришилди деганидир.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитасиниг 2019 йил 8-февралдаги 29-сонли буйруғи асосида  Республика бўйича солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаштириш мақсадида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш (паспортлаштириш) тўғрисида туман ҳудудида жами ўрганилиши лозим бўлган объектлар сони 461 тани ташкил этиб,  ҳақиқатда 534 та объект тўлиқ кўздан кечирилди ва ўрганиш давомида 73 та объект қўшимча  аниқланиб, давлат  бюджетига 47,7 млн сўм қўшимча солиқ ундирилиши таъминланди.

                                             Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

   
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!