Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Сирдарёда 301 нафар фуқароларга ер солиғи уч карра миқдорда ҳисобланди

Сирдарёда 301 нафар фуқароларга ер солиғи уч карра миқдорда ҳисобланди

Cана : 13-04-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 116

 Доно халқимизнинг "Бўлса ҳамки қўриқ ер, ҳосил берар тўксанг тер” деган нақли бежизга айтилмаган. Боиси кунлар исий бошлаши билан ўз ўрнида она замин ҳам уйғонади. Бу эса деҳқончиликнинг асл ҳадисини олган уста миришкорлардан ҳар бир куннинг, ҳар бир соатнинг қадрига етишни ҳамда унумли фойдаланишни тақозо этади. Зеро, жаннатмонанд юртимизнинг олтинга тенг тупроғига таёқ қадасангиз гул битади. Шу маънода ҳудудларда баҳорги экин экишга тайёрлаш, эртаки сабзавотлар экиш жуда қизғин ташкил этилмоқда.

Давлат солиқ хизмати органи ходимлари ҳамда ишчи гуруҳи томонидан мавсум бошидан буён Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарига бириктирилган Мирзаобод ва Гулистон тумани ҳудудларидаги 25324 та хонадонлар тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида 3106 та хонадон соҳибларига томорқаларидан самарасиз фойдаланганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 205-сонли қарорида белгиланганидек жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорида солиқ ҳисобланиши ёки томорқа ер майдонлари ҳокимликлар захира фондига ўтказилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган эди. Бундан тўғри хулоса чиқарганлар бугунги кунда томорқасини обод қилишди ҳамда оиласига даромад келтиришга асос яратди. Лекин минг афсуски, орамизда лоқайд ва беэътибор фуқаролар ҳам учраб турибди. Уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чоралари белгиланди. Жумладан 301 нафар фуқароларга 18,1 млн сўм миқдорида ер солиғи уч карра миқдорда ҳисобланди.

Шу ўринда донишманд халқимизнинг яна бир мақолини айтиб ўтишни жоиз деб топдим. Ишлаган ерни яшнатар, ишламаган – қақшатар. Яратилган имконият ва қулайликлардан оқилона фойдаланмаётган фуқаролар нафақат ўзларига балки, буюк неъмат сифатида берилган мана шу заминнинг ҳам қадрига етмаётганликларини қандай тушуниш мумкин?!

 

Ўткиржон Сарибаев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!