Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Бош прокуратура Шайхонтоҳур тумани солиқчилари иши бўйича вазиятни бир қадар очиқлади

Бош прокуратура Шайхонтоҳур тумани солиқчилари иши бўйича вазиятни бир қадар очиқлади

Cана : 17-04-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 234

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани солиқ испекциясидаги «коррупция ўчоғи» фош этилгани хусусида хабар берилган эди. Мазкур хабар бевосита Давлат солиқ қўмитаси тарқатган маълумотлар асосида бўлиб, унда туман солиқ инспекциясидаги жиноий ҳолат ҳақида умумий тасаввур берарди, холос.  

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова туман солиқ инспекциясидаги ҳолатни бир қадар очиқлаб, аниқ фактлар келтирди.

Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда қонунбузарликлар аниқланган.

Яъники, «BDS LEASING» МЧЖ ҚК ва «KRONO STYLE» МЧЖ ўртасида лизинг шартномаси тузилади. Унга асосан «KRONO STYLE» МЧЖ томонидан «BDS LEASING» МЧЖ ҚКдан сотиб олинган жами 1.1 млрд. сўмлик мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар жамланмаси учун 321.6 млн. сўмлик маблағлар тўлаб берилган. «KRONO STYLE» МЧЖнинг «BDS LEASING» МЧЖ ҚК олдида қолган 848.3 млн. сўмлик лизинг ҳамда бюджет олдида 59.4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд бўлса-да, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишиб, «KRONO STYLE» МЧЖнинг гўёки солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи тақдимномани Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритади. Суднинг ҳал қилув қарори билан «KRONO STYLE» МЧЖ тугатилиши натижасида «BDS LEASING» МЧЖ ҚКнинг манфаатларига зарар етказилади.

Бунга сабаб, билиб турганингиздек, туман солиқ идораси мансабдор шахсларининг судга тақдим қилган нотўғри тақдимномасидир.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!