Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Мурожаат ортида инсон тақдири

Мурожаат ортида инсон тақдири

Cана : 11-05-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 213

    Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Гулистон шаҳридаги «Нуронийлар маскани»да ташкил этилди. 

Сайёр қабулдаги мурожаатларнинг аксариятини ичимлик суви, оқава сув, уй-жой, ички йўллар таъмири, кредит масалаларига оид муаммоларни ташкил этди.

Қабулда 100нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан жами 29 та мурожаат келиб тушди. Шулардан 18 таси ижобий ҳал қилинди.

 8 тасига асосли тушунтириш берилди. 3 та мурожаат юзасидан тегишли идораларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

Шунингдек, бу ерда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

- "Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида қандолатчилик йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим, - дейди Гулистон шаҳрида яшовчи Муҳайё Умарова. - Сайёр қабулда  қандолатчилик маҳсулотини тайёрловчи ускуналарни харид қилиш учун кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам беришларини сўраган эдим, шу ернинг ўзида менинг масалам ижобий ечимини топди.Тез кунда ўзимга керакли маблағни оладиган бўлдим.”

Сайёр қабуллар давомида муаммо ва масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиши, ижроси назоратга олиниши юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали бўлаётганлигининг намунасидир.

 

 

 

Алишер Абдувалиев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!