Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. 4 - сектор сайёр қабулларида мурожаатларга жойида ечим топилмоқда

4 - сектор сайёр қабулларида мурожаатларга жойида ечим топилмоқда

Cана : 14-05-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 133

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси 4 - секторнинг масъул ходимлари томонидан Фориш туманидаги "Осмонсой” ҚФЙ сайёр қабул ўтказилди.


Мазкур секторга қарашли худудда истиқомад қилувчи фуқаролар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Мурожаатларнинг кўпчилиги уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, болалар нафақаси, ички йўлларни таъмирлаш, суғориш шохобчаларини созлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кредит олиш масалаларига оид бўлди. Мурожаатларнинг бир қисмига шу ернинг ўзида ечим топилди.


"Осмонсой” ҚФЙ яшовчи фуқаро Дилбар Эрназарова бир неча йиллардан буён ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги борасидаги мурожаати сайёр қабул давомида ҳал этилди. Оилавий тадбиркорликни бошлаши учун унга имтиёзли кредит ажратилишига амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, тадбиркор Бахтиёр Махамматовнинг қишлоқда мактабгача таълим муассасаси қурилишида кредит масаласи ҳал бўлмаётганлиги борасидаги мурожаати ҳам қабул давомида ҳал этилди.

 

– Сайёр қабулга электр энергияси билан боғлиқ муаммо бўйича мурожаат қилдим, – дейди осмонсойлик тадбиркорБарно Хўжамова. - Мурожаатим ўрганилиб, муаммони ҳал этиш бўйича электр тармоқлари туман бўлимига аниқ топшириқ берилди. Солиқ органлари томонидан мана бундай сайёр қабуллар йўлга қўйилгани айни одамлар кўнглидаги гап бўлди. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз.


Сайёр қабул давомида 26 та мурожаат кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди, ижроси назоратга олинди.

                                                                        Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!