Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Хронометраж: Апрель ойида савдо объектларида кунлик тушум ўртача 1428,5 млн. сўмга ошди

Хронометраж: Апрель ойида савдо объектларида кунлик тушум ўртача 1428,5 млн. сўмга ошди

Cана : 17-05-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 96

     Яқин-яқингача тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда кўп бора такрорланадиган мавзу бу банклардан нақд пул олиш муаммоси эди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан иқтисодий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар боис, ушбу муаммо тўлиқ ҳал этилди. Бироқ, яратилаётган имкониятларга қарамасдан баъзи тадбиркорлар ҳамон нақд пул тушумларини банк кассасига эмас, киссага уришга ҳаракат қилмоқда. 

Жорий йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 481 та объектда хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилди. Натижада тушумлар миқдори олдинги кунлардаги ўртача бир кунлик тушумга нисбатан 1,9 млрд. сўмга ошди.

Жумладан;

– савдо объектларида 1428,5 млн. сўмга;

– умумий овқатланиш шохобчаларида 276,2 млн. сўмга;

– хизмат кўрсатиш объектларида 140,1 млн. сўмга;

– дорихоналарда 37,4 млн. сўмга;

– автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 32,6 млн. сўмга;

– тиббий хизмат кўрсатиш объектларида 1,1 млн. сўмга ошган.

Хронометраж тадбирлари давомида хўжалик юритувчи субъектларда 483 нафар фуқаро белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан ишлаётгани аниқланди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/5-даҳаси, Ўразбоев кўчасида фаолият юритаётган савдо шохобчасида ўтказилган хронометраж давомида 38,3 млн. сўм тушум амалга оширилиб, бир кун олдингига нисбатан ўртача 16,5 млн. сўмга ошди. Бундан ташқари, 18 нафар фуқаро белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан ишлаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳудуддаги Нозимахоним кўчасида жойлашган яна бир савдо марказида ўтказилган хронометраж давомида 70,9 млн. сўм тушум амалга оширилиб, бир кун олдингига нисбатан ўртача 50,5 млн. сўмга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб, давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади, камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади.

Шундай экан, ҳурматли тадбиркорлар ишга жалб этилган фуқароларнинг «конверт» усулида ҳақ тўланиши, савдодан тушган нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасига йўл қўйманг. Зеро, Сиз савдо-сотиқ тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиш орқали нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида тўланишига ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги янада яхшиланишига ҳисса қўшган бўласиз.

Унутманг ҳалол тадбиркор доимо давлат ҳимоясида!

 

Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!