» » Зафарободда 252 та солиқ қарзи бор корхона ва ташкилотлардан жами 1864,7 млн.сўм маблағ ундирилди

Зафарободда 252 та солиқ қарзи бор корхона ва ташкилотлардан жами 1864,7 млн.сўм маблағ ундирилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар айниқса, солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳудудларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони ҳам хусусий сектор ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бироқ айрим ҳолларда, яратилган имкониятларга қарамай, тадбиркорлар томонидан солиқ тўлашдан қочиш ва бизнеснинг хуфиёна усулларидан фойдаланиш ҳоллари учрамоқда. Шунингдек, кўздан кечириш ва ўрганишлар жараёнларида солиқ қарздорликларини ҳам ундиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зафаробод  тумани  бўйича  2019 йил  1 август ҳолатига хўжалик юритувчи субьектларнинг давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар олдидаги
жами солиқ қарзи 10 581,9 млн.сўмни ташкил қилиб, 1 январь ҳолатига (14 838, 1 млн.сўм) нисбатан жами 4 256, 2 млн.сўмга камайишга эришилди.

 Зафарабод туман мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Зафаробод “Пахта тозалаш” АЖнинг 1 342,0 млн.сўм солиқ қарздорлик суд қарорига асосан 2019 йил 31 январь куни давлат бюджетига тўлиқ ундириб олинди.

Солиқ қарзига эга корхона ва ташкилотларнинг қарздорликларини қисқартириш мақсадида жорий йилнинг август ойида жами 6738 та ҳолатда 2157,4 млн.сўмлик талабномалар чиқарилиб Давлат бюджетига 252 та корхонадан жами 1864,7 млн.сўм маблағ ундирилди.

Жумладан:

"Shabnam оrzusi" ф/хнинг 2019 йил 1 август ҳолатига жами солиқ қарзи
10.4 млн.сўмни, "Пармон ота" ф/хнинг 2019 йил 1 август ҳолатига жами солиқ қарзи 6.1 млн.сўмни,"Salohiddin мax savdo" Х/Книнг 2019 йил 1 август ҳолатига жами солиқ қарзи 8.6 млн.сўмни, “Хумо-хол” ф/хнинг 2019 йил 1 август ҳолатига жами солиқ қарзи 5.6 млн.сўмни ташкил этиб, август ойида тўлиқ ундириб олинди.

Жорий йилнинг ҳисобот ойида солиқ Кодексининг 65-моддаси ижроси юзасидан ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш мақсадида 33 та корхонанинг жами 965,5 млн.сўм солиқ қарзига нисбатан иқтисодий судга даъво аризалар киритилган бўлиб, ҳозирги кунда 135 та 1 050,8 млн.сўмга аризалар судга тайёрланди.

 “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш” тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг   48.3-қисми бўйича ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш юзасилан 336 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 1554.7 млн.сўмлик қарздорлигини корхона рахбарининг шахсий мол-мулкига қаратиш юзасидан аризалар тайёрланди.

                                              

                                          Абдусаттор Исломов,

                                 Зафаробод туман ДСИ раҳбари

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив