Эзгу ишлардан бошланган сайёр қабул

Эзгу ишлардан бошланган сайёр қабул

Эзгу ишларнинг аввалида кўнгли ярим, ўксик инсонларнинг ҳолидан хабар олиш эканлиги диний ва дунёвий қадриятларимиздан маълум. Шу боисдан бўлса керак, энг аавал уларнинг кўнглини кўтариш ва уларга ғамхўрлик қилиш азалий қадрият ҳисобланади. Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ҳам Сирдарё вилоятидаги сайёр қабулини Янгиер шаҳридаги ногиронлиги мавжуд аёлларни парваришлашга ихтисослаштирилган «Мурувват» интернат уйига ташрифдан бошлади. Дастлаб у ердаги шарт-шароитлар ва парваришга муҳтож аёлларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишган Алимжон Файзибаев интернатда яшаётган аёлларга иссиқ кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳадяларни топширди.

Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ва ижобий ҳал этилишида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс ҳисобланади. Шу сабабли мазкур жараёнлар фуқароларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб замирида инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашдан иборат эканлигига тўла ишонч ҳосил қилмоқда.

Боёвут туманининг «Совотобод» маҳалласида бугунги кунда икки минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Ҳудудда 50, 38-сонли умумий ўрта таълим мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Аҳолида йиғилиб қолган савол ҳамда мурожаатларни ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш мақсадида 2019 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Файзибаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда жами 80 нафар фуқаролардан 25 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 14 таси қаноатлантирилди, 6 таси тушунтирилди,5таси ижрога қаратилди.

Шунингдек, 10 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатилиб, 20 қоп ун, 100 литр ўсимлик ёғи, 4 тонна кўмир тарқатилди. 50 та хонадон суюлтирилган газ балони билан таъминланди. Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, кекса-нуронийлар ва ёш болали оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга иссиқ кийимлар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳадялар топширилди.

 - Бир неча йилдан бери беш нафар фарзандим билан ота-онамнинг уйида яшаб келяпман, - дейди «Маънавият» кўчасида яшовчи фуқаро Озода Исмаилова. - Уйга муҳтожлигимиз бор эди. Шу мурожаатим давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан ижобий ҳал этиладиган бўлди. Ҳатто, арзон уй-жой учун дастлабки тўлов бадалини ҳам тўлаб беришга вада бердилар.

Дарҳақиқат қабул давомида О.Исмаилованинг мурожати қаноатлантирилди. Уй-жой учун бошланғич бадал 22 млн 400 минг сўм тўлаб бериладиган бўлди.

Шу куни «Маънавият»,«Жондош» ва «Мингбулоқ» кўчаларининг бир ярим километр қисмига шағал тўкилиб, текислаб берилди.

Тунда юришга ноқулай кўчаларга бетон устунларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

 - Бугун маҳалламизда, кўчамизда хурсандчилик, - дейди маҳалла фаоли, «Маънавият» кўчасида яшовчи фуқаро Абдуқодиров Тўрахон ота. – Ҳамқишлоқларимизни анчадан бери ўйлантириб келаётган кўплаб масала ва муаммоларга қабул давомида ижобий ечим топилди. Биз бундан жуда миннатдормиз.

Қабул давомида шунингдек, қўшилган қиймат солиғи ҳақида батафсил маълумотлар ерилди. Бундан ташқари маҳаллада даволаниш ва профилактика учун амбулатория фаолияти йўлга қўйиш, фермер хўжалиги ер майдонини кенгайтириш масаласида ҳамда «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури бўйича кредит олиш тартибибўйича мурожаатларга ҳуқуқий асосда тушунтириш берилди.

Сайёр қабул тун қоронғусида ҳам давом эттирилди. Барча мурожаат ва масалаларга алоҳида аҳамият қаратилди. Жумладан, ҳудудда мактабгача таълим муассасасининг йўқлиги сабабли уйда боғча очиш,ҳудуддан туман маркази йўналиши учун қўшимча транспорт қатновини қўйиш, ер солиғини қайта ҳисоблаб бериштўғрисидаги мурожаатлар ижроси учун вақт ва масъул мутассаддилар бириктирилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари шунингдек, Боёвут тумани давлат солиқ инспекциясининг ҳолати, солиқ тўловчиларга яратилган шароитлар, ходимларнинг иш фаолияти билан танишди.

Маълумки, юртимизда 22 декабрь санасида муҳим сиёсий тадбир ўтказилиши муносабати билан жойларда сайлов участкалари ташкил этилган. Улардаги ҳолат, сайловчиларга яратилган шароитлар билан танишиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳудуддаги 50-умумтаълим мактаби ва Янгиер педагогика касб-ҳунар коллежида ташкил этилган сайлов участкалрини бориб кўрди. Шу билан бирга мазкур объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда мавсумни беталофат ўтказилиши учун зарур чоралар кўрилганлиги билан яқиндан танишди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати