» » 8-9 январда ДСҚ раиси ўринбосари Жиззахда солиқ тўловчилар билан учрашади

8-9 январда ДСҚ раиси ўринбосари Жиззахда солиқ тўловчилар билан учрашади

Барча солиқ тўловчилар диққатига!
Янгиланган солиқ қонунчилиги бўйича саволларингиз борми?
Жорий йил 8-9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Файзибоев Алимжон Элчиевичнинг Жиззах вилояти солиқ тўловчилар билан учрашуви ташкил этилади.
Учрашувдан мақсад 2020 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказишдир. Илк тадбир Мирзачўл, Арнасой, Дўстлик ва Зафаробод туман тадбиркорлик субъектлари учун соат 10-30 да Дўстлик туман маданият саройида бўлади. Шу куни соат 14-30 да Ғаллаорол туман молия бўлими мажлислар залида Бахмал ва Ғаллаорол туман тадбиркорлари иштирокида семинар учрашуви бўлиб ўтади.
Мурожаат учун телефон: (0872) 226-34-70

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш