» » Арнасойда янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги муҳим янгиликлар солиқ тўловчиларга етказилмоқда

Арнасойда янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги муҳим янгиликлар солиқ тўловчиларга етказилмоқда

Илғор хорижий тажриба ҳамда синалган амалиёт асосида мамлакатимизда миллий солиқ тизими яратилди. Солиқлар сони ва ставкалари оптималлаштирилди. Қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди. Бунинг натижасида ўтган йили тадбиркорлар ихтиёрида жами  республикада 2 триллион сўм маблағ қолди.  

2019 йилда солиқ тизимидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга чуқур тушунтириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилган эди. Унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бу борада манзилли ишлар олиб борилди. Жорий йил 1 январдан мамлакатимиз солиқ тизимида 120 дан ортиқ янги қоидалар амалиётга киритилди. Бу қоидалар тўғри қўлланиши, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун ўзгаришлардан барча хабардор бўлиши керак. Шу боисдан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилигидаги янгилик ва ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш бораисда жойларда семинар учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси маҳаллий хокимликлар билан биргаликда тумандаги барча солиқ тўловчиларга жорий йилда киритилган янгиликлар билан ўртоқлашишни мақсад қилганлар.

                                                                       Хусниддин Умиров,

                                                              Арнасой туман ДСИ раҳбари

                                         

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш