» » Зафарободлик тадбиркорлар янги солиқ кодекси билан танишдилар

Зафарободлик тадбиркорлар янги солиқ кодекси билан танишдилар

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан қандай  тартиблар амалга киритилади? Тадбиркорлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, барча солиқ тўловчилар учун қандай имтиёз ва енгилликлар мавжуд? Солиқ турлари ва текширувларини қисқартиришдан мақсад нима? Солиқ тизимига замонавий АКТни тадбиқ этишдан кутилаётган прогноз қандай? Зафаробод  туман  ҳокимлиги  мажлислар залида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ДСҚ қошидаги малака ошириш маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида янги Солиқ кодексининг мазмуни, асосий ўзгариш ва янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан тарғибот тадбирида шу каби саволлар юзасидан батафсил  маълумотлар  берилди.

Тадбирда  200  нафардан  зиёд тадбиркорлар, аҳоли вакиллари иштирок этишди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси вакиллари  Аббос Ваққосов, Бўрибой Қаландаров ҳамда  Бахтиёр Муродовлар маърузасида янги Солиқ кодексининг солиқ тўловчиларга афзаллик жиҳатлари, солиқ идораларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлик принципи ҳақида тўлиқ маълумот берилди.  

  • Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқ қонунчилиги нормалари қўлланилишини соддалаштириш, ундаги зиддиятлар ва тушунмовчиликларни тугатиш, солиқ объектлари, солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритишни таъминлайдиган АКТни кенг жорий этиш билан боғлиқ бир қатор муҳим янгиликлар назарда тутилганидан мамнунмиз. Янги Солиқ кодексида инсофли солиқ тўловчиларнинг манфаатларини ҳимояловчи юздан ошиқ ўзгариш киритилгани солиқ тизимини ривожлантиришга, бюджетга тушумларнинг ихтиёрий тўланиши ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағини эркин тасарруф этишига имкон яратади , - дейди тадбир иштирокчиси Улуғбек Турсунов.

Янги Солиқ кодексининг тарғиботига бағишланган бундай тадбирлар, давра суҳбатлари барча туманларда бўлиб ўтмоқда.

Жиззах  вилоят  Давлат  солиқ  бошқармаси  Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш