» » Ёшларни қўллаб-қувватлашдан солиқчилар ҳам четда эмас

Ёшларни қўллаб-қувватлашдан солиқчилар ҳам четда эмас

Президентимиз совғаси – вилоятларнинг спорт ва умумтаълим мактабларига спорт анжомлари ортилган хайрия карвонини кузатиш маросимида сўзга чиққан Сенат раиси Танзила Камолова 2020 йил мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йили бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Ёшларга оид кенг кўламли давлат сиёсатини амалга оширишда солиқ тизими ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жиззах вилоятининг Зафаробод, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик туманларида ҳудудий солиқ инспекцияси раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилди. Жумладан, Дўстлик туман Маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Улуғбек Узоқов ҳамда тўртта сектор раҳбари ёшларга қулоқ тутдилар. Уларнинг  бандлиги, орзу-интилишлари, келажак режалари билан танишиб, давлатимизнинг ёшларнинг бандлигини таъминлаш, Беш муҳим ташаббус, оилалар мустаҳкамлиги борасидаги сиёсатнинг асосий йўналишлари, уларнинг ижроси ҳақида тушунча бердилар. Тадбирда 200 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди. Уларнинг аксари олий таълим олиш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида эканлиги маълум бўлди.

Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда “Yoshlar - kelajagimiz”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда сектор раҳбарларига тегишли топшириқ берилди. Бу жараёнда, айниқса, туман солиқ инспекцияси ходимларининг тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги янги Солиқ кодексининг тарғиботи муҳим ўрин тутади.

Учрашувда ёшлар Президентимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун кўрсатган амалий ёрдамидан бениҳоя мамнун эканликларини билдирдилар. Спорт анжомлари туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тантанали равишда топширилди.

Жиззах вилоят давлат солиқ

бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:30
Экстремизм ва терроризм иллатининг кучайиши нимага бориб тақалмоқда?
10:55
" Хотиржам бўлишга асос йуқ!" Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирус хавфидан огоҳлантирди
10:37
Аълочи ўқувчига солиқчидан эсдалик
09:40
Дунёдаги энг қиммат автомобиль кимга тегишли?
09:37
Қашқадарёда бирйўла 10 нафар кадастр ходими ишдан ҳайдалди
09:35
СЭ: "Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"
09:34
Банкнинг 1,46 млрд сўм кредитини нақдлаштириб, Malibu сотиб олган тадбиркорга қарши иш очилди
09:33
Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди
09:31
«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент
09:30
Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади
09:15
Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда
15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР