Мирзачўл ёшлари сектор раҳбарлари билан учрашдилар

Мирзачўл ёшлари сектор раҳбарлари билан учрашдилар

Уюшмаган ёшлар анчадан буён бундай жам бўлишмаган эди. Туман ҳокими ва қолган сектор раҳбарлари уларни чорлаб, арзларига қулоқ тутдилар. Бу одатдаги сайёр қабул эмас, балки дўстона, самимий мулоқот тусини олди.

Мирзачўл туманида 3343 нафар вояга етмаганлар, 2143 нафар уюшмаган ёшлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг меҳнат фаолияти билан бандлиги, оилавий аҳволи, яшаш шароити қандай? Саволларга туман ҳокимлигида  ташкил этилган учрашувда жавоб изланди. Умуман, бу каби учрашувлар йил бошидан буён 2 марта ўтказилиб, унда 5486 нафар ёшлар қамраб олинди.

Тадбирларда ёшларнинг муаммолари билан бирга таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Хусусан, ёшларнинг иш ва ўқиш шароитларини яхшилашга доир 9 таклиф рўйхатга олинди. Тумандаги 19-сонли умумтаълим мактабининг спорт залини иситиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга “ноль” қийматда бўш бино ажратиш бўйича мурожаат ҳам тегишли мутасаддиларга ҳал этиш учун бириктирилди.

Учрашувларда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбари Зафар Сайдовов ёш тадбиркорлар билан мамлакатимизнинг янги Солиқ кодекси хусусида мулоқот ўтказди. Кўпчилик ёшларда кичик бизнес ва тадбиркорликка рағбат уйғониб, солиқ идораларининг тадбиркор билан ҳамкорлиги хусусида янада кўпроқ билишга қизиқдилар.  

 

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати