» » Янгиободлик тадбиркорлар солиқ борасидаги ислоҳотлари билан танишдилар

Янгиободлик тадбиркорлар солиқ борасидаги ислоҳотлари билан танишдилар

Яқинда янги Солиқ  кодексининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармасининг ишчи гуруҳи Янгиобод туманида бўлишди.  Туман хокимият залида 150 нафарга яқин  тадбиркорлар  иштирокида  савол жавобларга бой бўлган  кўргазмали  семинар ўтказилди. Унда  мамлакатимиз солиқ сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз ободлиги, аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини, хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси  ҳам ана шу мақсадга йўналтирилганлигини  алоҳида таькидладилар.

 

– Маълумки, 2018 йил июнь ойида Президентимиз томонидан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида янги таҳрирдаги солиқ кодексини ишлаб чиқилиши ҳамда такомиллаштирилиши кўзда тутилган бўлиб унга асосан лойиҳада солиқ қонунчилиги янада соддалаштирилган, солиқлар ва бошқа тўловларнинг сони камайтирилган, – дейди кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Сардор Сафаров – Биз семинарларда имкон қадар солиқ ислоҳотлари ва янги солиқ кодекси борасида тушунчалар олишга ҳаракат қилдик.

Янги кодексда солиқ маслаҳатчилари солиқ тўловчининг номидан электрон портал орқали “Шахсий кабинет” га ҳисобот бериш ҳуқуқига эга бўлиши, агар солиқ тўловчи ҳисобот муддати тугаган бўлса ҳам солиқ тўлаш даврида аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этса жавобгарликдан озод этилиши белгилаб қўйилди.

 

Эндиликда Давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бевосита Солиқ кодексининг ўзида белгиланаётгани эътиборга моликдир. Шунингдек, асосий воситаларни сотиб олишда қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олишнинг бир марталик тартиби киритилаётгани аҳамиятлидир. Семинарда 120 га яқин солиқ қонунчилиги борасида йиғилганларга тўлиқ тушунчалар берилди.

 

                                                Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

                                   

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
14:53
Жиззах вилоятида 200 гектарлик гольф комплекси қурилмоқда
12:49
“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими фуқаролар мурожаатларини ҳал этмоқдами?
12:29
Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарловҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди
12:11
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизматининг баёноти (Видео)
11:35
Жиззах: Депутатга овоз берганлар бугун уни топа олмаяпти
11:23
Маҳкумга нисбатан озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
11:03
Халқ қабулхонаси: Зафарободда 2 ойда 37 та мурожаат ижобий ечим топди
10:25
РШТЁИМ Жиззах филиали Шошилинч педиатрия бўлимининг аянчли ҳолати акс этган видео тарқалди
10:15
Бештасидан учтаси жиноятчи. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари ҳақида
10:09
Маъмурий назорат қоидасини бузган муқаддам судланган шахс яна озодликдан маҳрум қилинди
10:02
Cолиқчилар ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ фактуралар афзаллиги тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР