«Коррупция-жамият танасидаги қурт»

«Коррупция-жамият танасидаги қурт»

Коррупция – жамиятда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга қаршилик кўрсатувчи ва тўсиқ бўлувчи омилларни вужудга келтиради, оқибатда амалга оширилаётган ўзгаришларни нохолис баҳолаш ва салбий муносабатни вужудга келиши учун шароит яратади.

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ўз хавфсизлиги бўлими томонидан вилоятдаги11 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларининг 400 нафардан зиёдходимлари ўртасида давра суҳбатларида юқорида қайд этилган салбий иллатлар ҳақида сўз юритилди ва коррупциянинголдини олиш масалалари таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, яқинда Сирдарё тумани Давлат солиқ инспекциясида ўтказилган давра суҳбатига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари таклиф этилди. Унда солиқ хизмати ходимлари ўртасида мансаб билан боғлиқ жиноятчиликка йўл қўйилишининг олдини олиш хусусида профилактик суҳбат ташкил этилди. Мазкур тарғибот тадбири иштирокчиларига мансаб билан боғлиқ ҳолатларда пора олиш, шунингдек пора беришга уринган фуқароларнинг жиноятлари фош этилганлиги, бундан ташқари уларга нисбатан қўлланилган жазо чоралариакс эттирилган Коррупция-жамият танасидаги қурт” деб номаланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Мазкур давра суҳбатида жиноятга жазо муқаррарлиги, ҳеч бир жиноят жавобгарликдан қутилиб қолмаслиги алоҳида таъкидланди.

 

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати