» » 4-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви: самимий очиқ мулоқотдан ишлаб чиқариш корхонаси тажриба мактабигача

4-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви: самимий очиқ мулоқотдан ишлаб чиқариш корхонаси тажриба мактабигача

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов Гулистон туманининг бир гуруҳ фаол ёшлари билан Сойибобод ҚФЙ да жойлашган Мирзо Улуғбек агросаноат касб-ҳунар коллежида учрашди.

Эртанги кун эгаларига эътибор ҳар қачонгиданда долзарб аҳамият касб этаётган кунларда уларнинг орзу-истаклари, қизиқиш ва интилишлари бугун рағбатлантирилса, келажагимиз чин маънода ишончли қўлларда бўлади. Учрашувда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги таъкидланди.

- Учрашувда қизиқишларимиз, орзу-истакларимиз ва таклифларимиз хусусида ҳар бир тенгдошимиз билан суҳбатлашилгани мени янада ҳайратга солди, - дейди иқтидорли шоира Лобар Рўзимуҳаммедова. - Шунингдек, сектор раҳбари ёшлардан жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ижтимоий фаол бўлишга, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик хислатларини тўлиқ намоён қилишга ундаб, ўзларининг ҳаётий тажриба ва шиорларини айтиб ўтгани ҳар бир ёш қалбида бир умрга муҳрланди десам муболаға бўлмайди.

Тадбирнинг узвий давоми сифатида ёшлар Гулистон шаҳрида жойлашган «Sirdaryo best fashion» масъулияти чекланган жамиятига қарашли трикотаж корхонасига экскурсия ташкил этилди.

Корхона фаолияти, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ва ишлаб читқарилаётган маҳсулотлар хусусида ёшларга тўлиқ маълумотлар айтиб ўтилди.

- Замонавий ускуналар билан тиллашиб бежирим кўринишдаги болалар ва катталар кийимларини моҳирона тикаётган қизларни кўриб роса хавас қилдим, - дейди ўз ҳаяжонини яширмаган коллежнинг 3-курс ўқувчиси Сарвиноз Сафарқулова. – Экскурсия давомида корхона раҳбари Тоҳир ака битирув амалиётини мазкур корхонада ўтказишни таклиф қилдилар. Шунингдек, амалиётдан муваффақиятли ўтган ўқувчиларни ишга олиб қолишлари ҳақида ҳам гапириб ўтдилар.

Очиқ-ошкора, мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар эришаётган ютуқлари, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдирди.Уларнинг таклиф, ташаббус ва муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Учрашув якунида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этаётган, бир гуруҳ ташаббускор ёшлар вилоят давлат солиқ бошқармаси болиғининг ташаккурномаси ҳамда Чингиз Айтматов, Абдулла Қодирий, Ўткир Хошимов сингари атоқли адибларнинг бадиий китоблари билан тақдирланди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР