» » Солиқчи – ўқувчилар даврасида

Солиқчи – ўқувчилар даврасида

Шароф Рашидов тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зиёдулла Худойқулов Янгиобод маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашди. Тадбирни  туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари О.Мелибоев кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир аввалида тумандаги тўртинчи сектор томонидан аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий-иқтисодий кўмак ҳамда сайёр қабуллар ҳақида маълумот берилди. Жорий йилда ҳудуддаги ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёшлар билан ишлаш бўйича истиқболли режалар ҳақида маълумот берилди. 

Маълумки, ажримлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик бугунги куннинг долзарб муаммоларидан. Муаммонинг илдизи эса ҳуқуқий, иқтисодий номустақиллик, тарбиявий бўшлиққа бориб тақалади. Айниқса, қатъий мақсадсиз, иқтидорига мос машғулот билан банд бўлмаган ёшларда норозилик, агрессив тарзда ўзини намоён этиш каби салбий хатти-ҳаракатлар жуда кўп кузатилади. Бунинг олдини олиш мақсадида ёшлар сиёсатида туб бурилиш ясаш кераклигини давлатимиз раҳбари кўп бора таъкидламоқда, - деди жумладан ўз сўзида Зиёдулла Худойқулов.

Тадбирда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бу борада Давлат солиқ хизматининг кўмаги ҳамда интизомли солиқ тўловининг давлат иқтисодиётидаги ўрни ҳақида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туманда тизимли амалга ошириш борасида тўртинчи сектор томонидан амалга оширилувчи истиқболли режалар хусусида фикр алмашилди.

 

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди
08:50
Сохта “Карантин Соvid-19” рухсатномаси тайёрлаган шахсга жиноят иши очилди
08:49
Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинди
08:48
Коронавирусга чалиинган Буюк Британия бош вазирининг ўпкасини сунъий равишда вентиляция қилиш амалга оширилади
15:42
4 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади
15:41
Жиззах вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” фаолияти қандай бўлмоқда?
11:55
Карантинга қарамай Жиззахда ота армиядан қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошига зиёфат қилиб бергани аниқланди
09:42
Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди
09:41
АМЕРИКА ОСМОНИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗ ҚИЛМОҚДА…
09:40
ЙИГИТ СЕВГАН ҚИЗИНИ ЎЗИГА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИКДА АЙБЛАБ ЎЛДИРДИ…
09:37
Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент
09:03
Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин
17:19
Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?
16:38
Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
15:26
COVID-19 вируси кенг тарқалишининг Хитой табиий газ импортига таъсири. Марказий Осиё форс-мажорни ўз фойдасига ишлата оладими?
15:18
Хайрия қилиш мажбурийми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР