» » Солиқ органларининг жавобгарлиги кучайтирилди

Солиқ органларининг жавобгарлиги кучайтирилди

 Жорий йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга кирди. Бу янги  Солиқ кодекси солиқ қонунчилигини максимал даражада соддалаштиришга йўналтирилган концептуал ўзгартиришлардан иборат. Ҳужжатнинг асосий мақсади инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳимоя қилишдир. Мазкур ҳужжат ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат ҳисобланади.  Шу билан бирга солиқ органларининг масъулияти ҳам оширилди.

Масалан солиқ қарзи ундирувини таъминлашнинг амалдаги механизми сақлаб қолинмоқда (талабнома юбориш, инкассо топшириқномаси қўйиш ва ундирувни қарздорнинг мулкига қаратиш). Бунда солиқ қарзини дебиторлар маблағлари ҳисобидан ундириш механизмидан воз кечилди. Шунингдек, солиқ тўловчининг мулкини суд қарори бўйича, лекин солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинганда – солиқ органининг қарори бўйича хатлаш механизмини жорий этиш, солиқ қарзини хўжалик субъектларининг мол-мулки ҳисобидан улар томонидан қарздорлик тан олинганда солиқ органи томонидан ундириш, лекин рози бўлмаганида суд қарори асосида қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш, солиқ тўловчининг мулкини бегоналаштиришга тақиқ қўйиш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ортиқча тўланган солиқ суммалари ўз вақтида қайтарилмаганлиги ёки солиқ суммалари сўзсиз тартибда асоссиз ундирилганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз тўлаш йўли билан солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш кўзда тутилди.

Жиззах вилояти Бахмал туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан ўша пайти амалда бўлган Солиқ кодексининг 70-моддасига асосан “BAXMAL SHAROB SAVDO” МЧЖ  да камерал назорат ўтказилган ва  2018 йил 4-чорак учун тақдим қилган ягона солиқ тўлови ҳисоботида имтиёз қўлланилганлигига шубҳа уйғонган.  2019 йил                     12 ноябрда 18-01411-сонли талабнома  юборилиб, жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамига мажбурий тўлов талабномалари қўйиш орқали 2019 йил 15-21 ноябрь кунларида бюджетга жами 180 082,6 минг сўм ягона солиқ тўлови ундириб олинган.

“BAXMAL SHAROB SAVDO” МЧЖ  бундан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайтига мурожаат қилган. Мазкур мурожаат 2019 йил 30 ноябрда ўрганиш учун  Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасига юборилган.

Ушбу мурожаат бошқарманинг “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш” шўъбаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида жамиятнинг 2018 йил учун ягона солиқ тўлови ҳисоботида  қўлланилган имтиёзлар маҳсулот етказиб берувчилар томонидан берилган сийлов (скидка) суммалари эканлиги ва  Солиқ кодексининг 356-моддасига асосан  сийлов суммаларига  имтиёзлар тўғри қўлланилганлиги маълум бўлди.

Натижада солиқ инспекцияси томонидан ортиқча ундириб олинган солиқ суммаларини  қонунда белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилиши тўғрисида  топшириқ хати юборилди ва солиқ инспекцияси томонидан 180082, 6 минг сўм тўлиқ қайтариб берилди.

 

Абдуқаҳҳор Саидхонов,

 Жиззах вилоят ДСБ “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш” шўъбаси бошлиғи

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР