» » Солиқ ислоҳотларининг амалдаги ифодаси

Солиқ ислоҳотларининг амалдаги ифодаси

Республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини кенг ёритиш, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ ва шаффоф мулоқотни ўрнатиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 25 июнь куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида амалий семинар ташкил этилди. Унда Давлат солиқ қўмитаси даромадларга солиқ солиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Комил Сайидов, қўмита ҳузурилаги Малака ошириш маркази катта ўқитувчиси Содиқ Боймуротов, Расулбек Садуллаев, “Солиқ+” газетаси таҳририяти ходимлари иштирок этди. Тадбирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, инвесторлар, ишбилармонлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари таклиф этилди.

Дастлаб сўзга чиққан Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдуҳаким Мавланов солиққа оид янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида фикр билдириб ўтди

Тадбир давомида солиқ ислоҳотларининг амалдаги натижалари ва ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий роли ва аҳамияти хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, семинарда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни ҳамда ҳафтанинг ҳар Чоршанба куни “Инвестиция куни” сифатида белгиланиб, бунда давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари томонидан инвестиция лойиҳалари ва инвесторлар билан боғлиқ муаммоларни тезкорликда хал этишнинг механизмлари борасида фикрлар билдирилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолатларининг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар айтиб ўтилди. Шу билан бирга хўжалик юритувчи субъектларни фаол ҳамкорликка чорлаган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан коррупцион ҳолатлар юзасидан мурожаат этишлари эслатиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида ҳалол ва шаффоф бизнес юритишнинг асоси бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “Тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича” ишлаб чиқилган режа график асосида ишларнинг ташкил этилганлиги ўзининг самарасини бераётганлиги айтиб ўтилди.Шу билан бирга тадбирда Ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси якунланиб, йирик солиқ тўловчиларни танлаб олиш мезонлари белгиланганлиги хусусидаги маълумотлар берилди. Ҳудудлараро давлат солиқ инспексиясининг ташкил этилиши катта бизнес вакилларига сифатли солиқ сервис хизматларидан фойдаланиш ва ўз вақтида профессионал маслаҳатлар олиш имкониятини беради. Бу ўз навбатида, ҳам бизнесни тўғри юритиш, ҳам солиқ мажбуриятлари вақтида бажарилишига хизмат қилади.

Очиқ ва ошкора шаклда ўтказилган учрашувда йиғилганларнинг барча саволлари ва таклифлари инобатга олиниб, мутахассис ва мутассаддиларнинг асосли тушунтиришлари ва жавоблари берилди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив