Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Самарқандда 4-сектор раҳбарлари учун кўргазмали семинар ташкил этилди

Самарқандда 4-сектор раҳбарлари учун кўргазмали семинар ташкил этилди

Cана : 05-03-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 535
Самарқанд шаҳар, Фарҳод қўрғонидаги 6-сон маданият ва аҳоли дам олиш маскани биносида вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича долзарб вазифаларга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

 

Тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти, шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари - IV сектор раҳбарлари, сектор ишини юритишга масъуллар, бошқармадан бириктирилган ходимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кўргазмали семинарни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Равшан Насимов очиб, Қарорда белгиланган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди. Намунали ташкил этилган Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига бириктирилган IV сектор фаолияти  тўғрисида тақдимот асосида барча иштирокчиларга батафсил тушунтириш берди.

 - Президентимизнинг "Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”, деган сўзларининг реал ҳаётда акс этиши учун барча даражадаги раҳбарлар масъулиятни бирдек ҳис қилиши лозим, - дейди Р.Насимов. - Секторлар фаолиятининг тўғри ташкил қилиниши эса аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишдаги энг катта қадам ҳисобланади. Семинарда вилоятдаги барча IV сектор раҳбарларига Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси мисолида  ишни ташкил қилиш, ҳужжатларни юритиш, асосийси аҳолини қийнаётган муаммоларни ечишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар батафсил тушунтириб ўтилди, иш юритишда зарурий қўлланмалар тарқатилди.

 

Тадбир давомида Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига бириктирилган сектор раҳбариятига мурожаат қилган кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногирон оилаларга ҳомийлар ёрдамида олинган ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқ ва бошқа зарурий дори-дармонлар топширилди.

         - Фарзандим Диёр Асқаров туғма ногирон ,- дейди Сўлим қўрғонида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳабиба Раҳмонова. – Сектор аъзоларига хатлов жараёнида ушбу муаммо билан мурожаат қилгандим. Мана бугун ушбу мурожаатим қаноатлантирилиб, ногиронлик аравачаси топширилди. Муаммомизни ҳал қилган сектор раҳбариятига, мурувватли ҳомийларга, оддий халқни ўйлаб кеча-ю кундуз тиним билмаётган Муҳтарам Юртбошимизга минг раҳмат.

Тадбир сўнггида семинар иштирокчилари сектор штаби фаолияти билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Даврон Равшанов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси бўлим бошлиғи

 

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!