Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Юридик шахс: Солиқ тўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Юридик шахс: Солиқ тўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Cана : 10-03-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 482

Ҳар бир солиқ тўловчи, шунингдек сизнинг корхонангизнинг ҳам солиқ тўловчи юридик шахс сифатида ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятларни билиш ва ёдда сақлаш лозим.

 

Солиқ тўловчининг асосий ҳуқуқлари

        давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида ахборот олиш;

        ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан давлат солиқ хизмати органлари ҳамда бошқа ваколатли органлардаги мавжуд маълумотларни олиш;

        солиқ муносабатлари масалалари юзасидан ўз манфаатларини шахсан ёки ўз вакили орқали ифода этиш;

        Солиқ кодексида, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгилаб қўйилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;

        солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариб олиш;

        Солиқ кодексида ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шартларда ва тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш;

        солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш;

        солиқ текширувлари материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш;

        солиқ текширувларини амалга ошираётган давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бажаришга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;

        давлат солиқ хизмати органларининг, бошқа ваколатли органлар ва улар мансабдор шахсларининг Солиқ кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлари ҳамда талабларини бажармаслик;

        давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

        давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш.

Солиқ тўловчининг асосий мажбуриятлари

        ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;

        қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши;

        давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;

        солиқ текширувлари ўтказилаётган вақтда давлат солиқ хизмати органларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда маълумотларни тақдим этиши;

        давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек мазкур органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

Ҳуқуқий асос

Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 31-моддасида, мажбуриятлари эса 32-моддасида белгиланган.

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!