Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Жисмоний шахсларнинг қўшимча даромадлари декларация қилиниши шарт!

Жисмоний шахсларнинг қўшимча даромадлари декларация қилиниши шарт!

Cана : 14-03-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 567

 

Жисмоний шахслардан  олинадиган  даромад солиғининг тўланиши солиқ маданиятини ошишига хизмат қилади. Мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилишида такомиллашган солиқ сиёсати жамият ривожига оқилона таъсирини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2017 йил давомида олган:

-      мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;

-      асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;

-      икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлари;

-      Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари;

-      солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари юзасидан 2018 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари лозим.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига:

-      шахсан ташриф буюрган ҳолда ёки ишончли вакил орқали;

-      почта хизматидан фойдаланиб, буюртма хат орқали;

-      Давлат солиқ қўмитасининг расмий www my.soliq.uz сайтидаги «Электрон солиқ декларациялари» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қуйи тузилмалари томонидан жорий йилнинг 1 чораги давомида декларация асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, даромад солиғи манбасини кўпайтириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Бу соҳада, фуқароларга декларация асосида даромад солиғининг ҳисобланиши ва уни тўлаш тартиблари тўғрисида жойларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Хусусан, телевидение орқали 10 та махсус телекўрсатувлар, радиода 15 та чиқишлар қилинди, республика ва маҳаллий матбуот орқали 11 дан ортиқ мақолалар кенг омма эътиборига ҳавола этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, жорий йилда 5438 нафар фуқаролардан (шундан 447 та жами йиллик ва 4991 та дастлабки) декларация, шундан 13 та ҳолатда электрон декларация қабул қилиниб олинди ва дастурда қайта ишлаш натижасида бюджетга 1 626.4 млн.сўм даромад солиғи қўшимча ундиришга ҳисобланди, шундан январь-февраль ойлари давомида бюджетга жами 541.8 млн.сўм маблағлар ундирилишига эришилди.

Солиқ кодексининг 192-моддасига асосан мулкини ижарага бериб даромад олаётган жисмоний шахсларни декларацияга тортиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида Олим Зоиров сингари 6574 нафар фуқароларга 1626.6 млн.сўм даромад солиғи ҳисобланди, шундан:

- турар-жойлар бўйича –   625 та ҳолатда 151.4 млн.сўм;

- нотурар объектлар бўйича – 234 та ҳолатда 36.4 млн.сўм;

- транспорт воситалари бўйича – 4792 та ҳолатда 677.3 млн.сўм;

- бошқа мулклар бўйича – 923 та ҳолатда 114.7 млн.сўм даромад солиғидан қарздорлик мавжуд.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси 3-қисмига асосан жарима солишга сабаб бўлади.

Шундай экан, жисмоний шахслардан олинадиган даромадларни декларация қилинишига  онгли муносабатда бўлиш  ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

 

Ғанишер Худойқулов, Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!