» » Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали

Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали

 Мамлакатимиз солиқ тизимида замонавий ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилаётганлиги тадбиркорлик субъектларига кўплаб қўлайликлар ва имкониятлар тақдим этмоқда. Хусусан, ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхати ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда шакллантириш имконияти шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда юртимизда 17 та электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) оператори хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатяпти.

Сирдарё вилоятида 2020 йил 21 май холатига рўйхатдан ўтган ва солиқ тўлаш мажбуриятига эга 12007 та корхоналардан 6216 таси электрон ҳисоб-фактуралардан фойдаланган бўлиб, умумий корхоналарнинг 51,8%ни ташкил этади.

Электрон ҳисоб фактуралардан (ЭҲФ) фойдаланмаган 5791 та корхоналарга солиқ органларидан малакали ходимлар бириктирилган бўлиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатмоқда. Келгусида мазкур корхоналарнинг ҳам тўлиқ электрон ҳисобварақ фактураларидан фойдаланишини йўлга қўйиш ҳозирда долзарб вазифа ҳисобланади.

- Электрон ҳисобварақ-фактураларидан фойдаланиш, айниқса, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари орасида оммалашиб бормоқда, - дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр Кенжаев. -  Фаолият юритаётган 3165 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг 2468 таси ёки 78 фоизи электрон ҳисобварақ фактураларидан фойдаланмоқда. Бу эса ҳужжат айланишининг тезкорлигини, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида юборилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Биргина “Малик шаробсавдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019 йилда 755 та ЭҲФ дан фойдаланган ҳолда 31 миллиард 20миллион сўмлик ҳужжатлар алмашилган.

- 2020 йилнинг 1 май ҳолатига корхонамиз 245 та ЭҲФ дан фойдаланиб 16 миллиард 160 миллион сўмлик ҳисоб-китобларни амалга оширди, - дейди жамият ҳисобчиси Бахтиёр Ҳакимов. - Мазкур тизимнинг солиқ тўловчиларга афзалликлари жуда кўп. Хусусан электрон ҳисоб-фактуралар бизнес ҳамкорлар ва солиқ идоралари билан шаффоф сиёсатни олиб боришга хизмат қилади. ҚҚС занжири узилишининг олдини олишга ёрдам беради. Бу эса қўшимча солиқ ҳисобланишнинг энг кўп тарқалган сабаблари бўлиб, хато ва камчиликлардан максимал ҳимоя қилади.

Бугунги кунда вилоятимизда 6200 дан зиёд юридик шахс ва 690 дан ортиқ ЯТТлар ҳисоб-фактураларнинг электрон шаклидан фойдаланмоқда.

Ҳозирда 6910 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан расмийлаштирилган ЭҲФларнинг умумий сони 84751 тани ташкил этади. Яна бир муҳим жиҳати, ҳужжатлар ЭҲФ операторлари орқали расмийлаштирилган барча электрон ҳужжатлар операторларнинг маълумотлар базасида камида 5 йил, шунингдек, ЭҲФни марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилиши учун масъул роуминг операторида 10 йил давомида хавфсиз сақланади.

Зеро, солиқ тизимида замонавий ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиб солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга яқин ва ишончли кўмакчи бўлиш давлат солиқ хизмати органи ходимларининг устувор вазифаси ҳисобланади.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР