Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Тадбиркорлик ривожи – иқтисодиётимиз таянчи

Тадбиркорлик ривожи – иқтисодиётимиз таянчи

Cана : 25-03-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 495

Айни кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастурил амал бўлмоқда. Мазкур қарорнинг амалиётга татбиқ этилиши солиқ соҳасида якка тартибдаги тадбиркорларга амалий кўмак бермоқда. Чунки эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилганлиги тадбиркорлик соҳасида бир қатор енгилликлар ва қулай шароитлар яратиб бермоқда.

Шунингдек, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш (уй хўжалиги, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган айрим маҳсулотлардан ташқари) учун қатъий белгиланган солиқ миқдори Тошкент шаҳри учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари ўрнига 2018 йилда 3,5 баравар, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда 4 баравари ўрнига 2,5 баравар, бошқа аҳоли пунктларида 2 баравари ўрнига 1,5 баравари миқдорида белгиланди. Бу каби имконият ва имтиёзларнинг яратилиши ўз навбатида фуқароларни ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини олдини олишда, шунингдек, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга чек қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирда Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан ноқонуний шуғулланиб келаётган фуқароларнинг фаолиятини қонунийлаштириш, уларга тадбиркорлик соҳасида ўз фаолиятини қонуний олиб бориш масалаларида профилактик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

 Хусусан, жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган 220 нафар фуқароларнинг фаолияти рўйхатга олиниши, 116 нафар норасмий ёлланган ишчиларнинг фаолияти қонунийлаштирилиши ва айрим сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган 238 нафар тадбиркорларнинг фаолиятини тикланиши таъминланди.

Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш мақсадида ўтказилаётган профилактика тадбирлари туфайли қонуний фаолият олиб борувчи тадбиркорлар кундан-кунга кўпаймоқда. Натижада солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар базаси кенгайиб, уларнинг йиғилувчанлиги ошаётир. Ҳар бир тадбиркор иш фаолиятини амалдаги қонунлар асосида ва фаолияти бўйича давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

 

 

Хоразм вилояти давлат

солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!