Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Фуқаролар қанча солиқ тўлайди?

Фуқаролар қанча солиқ тўлайди?

Cана : 05-04-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 213

Маълумки, шу кунларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси қизғин муҳокама бўлмоқда. Тақдим этилаётган янги концепцияда юридик шахслар, тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш билан бирга, оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда, амалдаги солиқ қонунчилиги талабларига кўра жисмоний шахсларнинг иш ҳақи фондидан олинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар икки қисмга бўлинади.

Биринчиси, тўланиши бевосита жисмоний шахсларнинг зиммасига юклатилган солиқ ва мажбурий тўловлар бўлиб, булар тўртта шкаладан иборат даромад солиғи (0 фоизда 22,5 фоизгача) яъни:

Солиқ солинадиган даромад

  • Энг кам иш ҳақининг бир бараваригача;
  • Энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача;
  • Энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача;
  • Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан юқори миқдорда.

Иккинчиси, микрофирма ёки кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари томонидан ҳар бир ходим учун 15 фоиз, бошқа турдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан эса 25 фоиз миқдорда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўловдир. Бундан ташқари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали (8 фоиз) тўланади.

Бундан кўринадики, бугунги кунда иш берувчилар томонидан жисмоний шахсларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан жами 45—55 фоиз миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланиб, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиб келинмоқда.

Иш ҳақи фондидан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўлов ставкаларининг юқорилиги айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларни ноқонуний равишда ишга ёллаш ва «конверт» усулида ҳақ тўлашга сабаб бўлмоқда.

Янги концепцияда эса, жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини 25 фоиз миқдорида бўлган ягона солиққа бирлаштириш таклиф этилмоқда.

Юқоридагилардан кўринадики, таклиф этилаётган тартиб, фуқароларнинг солиқ юкининг камайишини таъминлаши билан бир қаторда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишнинг соддалаштирилган механизмини яратади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!