Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. 4-cектор: Арнасойда эътирозли муаммоларга ечим топилмоқда

4-cектор: Арнасойда эътирозли муаммоларга ечим топилмоқда

Cана : 11-04-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 226

      Бугун фуқаролар тақдирига бефарқ қарамасдан, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш долзарб вазифалардан саналмоқда. Бу борада юртбошимиз ташаббуслари билан ташкиллаштирилган секторлар фаолияти ўз самарасини бермоқда.

Арнасой туманида аҳолига қулай бўлиши учун 4-сектор  "Дўстлик" ҚФЙ ҳудудидаги  Информатика коллежи  биносида жойлаштирилди.

Ушбу сектор штаби Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан ишлаб чиқилган амалий қўлланма асосида жиҳозланган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳудуддаги 3 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинида 6453 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1250   нафарини вояга  етмаган ёшлар ва 346 нафарини пенсионер ва нафақахўрлар ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳудудларда аҳолига 1 та оилавий поликлиника, 1та болалар боғчаси, 4 та мактаб ва 2 та коллеж хизмат кўрсатмоқда.

Айни пайтда ҳудудларда мутасадди раҳбарлар томонидан аҳоли билан юзма –юз мулоқотларнинг ташкил этилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳани яхшилашнинг шакл ва усуллари тубдан такомиллаштирилмоқда. Лекин, тан олиш керак, жойларда ҳудудий дастурлар ижроси айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Хусусан, сектор фаолияти давомида қишлоқ жойларида олий тоифали шифокорлар етишмаслиги, электр ва газ  таъминотидаги  номувофиқликлар одамлар эътирозига сабаб бўлмоқда.

Тумандаги 4- сектор ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасидаги муаммоларни аниқлаш мақсадида, туман ташкилотлари раҳбар ва ходимларидан тузилган 29нафар ҳамда сектор аъзолари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб ҳар бир хонадондаги мавжуд имкониятлар ўрганилиб, уларнинг таклиф ва эътирозлари эшитилиб умумлаштирилмоқда.

Сектор аъзолари билан биргаликда 621 та хонадонлар мониторинг тарзда ўрганилиб чиқилди. Ўрганишда аниқланган 233 та муаммодан 117 таси ҳал этилди.

"Дўстлик”  ҚФЙда   яшовчи Мирзапўлат Мирзаевнинг  мурожаати  бўйича ногиронлик аравачаси  билан  таъминланди. Шу ҳудудда истиқомат қилувчи    2-гурух ногиронлиги бўлган,  кам таъминланган  Бўрон Жумаев, ёлғиз қария Райхона Мавлековалар ҳам   гурух аъзоларининг доимий эътиборида. Ундан мунтазам хабар олиниб,  озиқ-овқат   ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турилибди.  

 Бердалиев  кўчасида жойлашган  икки  қаватли уйнинг  том  қисмини ёпиш    ширкат томонидан ниҳоясига етмаганлиги  бўйича ушбу хонадонларда  яшовчи фуқаролар томонидан эътирозга сабаб бўлаётган эди. Мазкур сектор аъзоларининг ёрдамида  ушбу  кўп  қаватли уй том  қисми  ёпиб берилди. Ана шундай саҳоват тадбирлари натижасида    "Дўстлик”  ҚФЙ, Сиёб  кўчасида  яшовчи фуқаро  Татьяна Юртанова истиқомат қилаётган    уйнинг  том  қисми ҳомийлар ёрдамида қайта таъмирланди.  Шу билан бирга "Дўстлик”  ҚФЙ ва "Гулбаҳор”  ШФЙларидаги Ҳ.Олимжон  ва  Фурқат кўчаларидаги хонадонлар  ичимлик  суви билан  таъминланди.

Ҳудудларда асосий камчиликлар электр, газ, йўл ва ичимлик сув  таъминотига тўғри келмоқда,  моддий ёрдам кўрсатиш  бўйича 25 та,  электр таъминоти бўйича 21 та, газ таъминоти бўйича 15та, йўл ва ичимлик  сув таъминоти бўйича 32та, жами 93та муаммоли ҳолат аниқланган, уларнинг 24 таси ҳозирда ҳал этилди.

Аҳоли ўртасида уйма-уй юриб ўтказилган мониторингда
12 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар борлиги аниқланиб, шундан 9 тасига амалий ёрдам ва  дори-дармонлар  етказилиб берилди.

Йил якунига қадар яна 3 та хонадонда яшайдиган ногиронларни дори -дармон  билан  таъминлаш чоралари кўрилади.

Аҳоли ўртасида масъуллар иштирокида ўқувчиларнинг мактабларга ўз вақтида келиб кетиши бўйича назорат ўрнатилди, дарсларга ўз вақтида келмайдиган ўқувчилар ота-оналари билан профилактик учрашувлар ўтказилиб, мажбурий таълим тартиблари ва унга риоя этмаганларга нисбатан жавобгарлик масалалари батафсил тушунтирилди. 

Тадбиркорлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, тизимда бозор механизмларини жорий этишда, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб боришда ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича  зарур кўрсатмалар берилмоқда.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба куни "Профилактика куни” деб эълон қилинганлиги ва бу борада амалга оширилаётган  ишлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг  барвақт олдини олишга хизмат қилмоқда.

Ҳудудда жорий йилнинг 12 ойида 3 та жиноят содир этилганлиги биз учун ижобий кўрсаткич эмас, лекин олиб борилган профилактик ишлар натижаси сифатида жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 тага камайди.

Ҳудудда чет элда ишлаб келган 26 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, сектор аъзоларининг бевосита ёрдами билан уларнинг 15нафари ишга жойлаштирилди. 

Ҳудудда ишсизликни олдини олиш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш бўйича амалга оширилган ишлар самараси сифатида жорий йилнинг ўтган даври давомида 3 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тадбиркор сифатида иш бошлади ва бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, 4-сектор ҳудудида   9 та янги фермер хўжаликлари ташкил этилиши натижасида 16 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудда жорий йилнинг ўтган даврида жами 18 нафар фуқаролар бандлиги таъминланган бўлса, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган 68 нафар ишсизларнинг 12нафари сектор аъзоларининг ташаббуси билан ишга жойлаштирилди.

Олиб борилган тушунтириш ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фаолият кўрсатмаётган 2 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта тикланиб, шундан 1 тасига банклардан кредит маблағлари олиш борасида амалий ёрдам кўрсатилиши оқибатида 4 та янги иш ўринлари яратилди.

Маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида "йўл хариталари" ишлаб чиқилди. Мазкур йўл харитасида белгиланган вазифалари ўз вақтида бажарилишини таъминланмоқда.

            

Ўктам   Бегашев, Арнасой туман ДСИ раҳбари
 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!