«Очиқлик индекси»: давлат ташкилотлари очиқлиги таъминланмоқда

    Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «очиқлик индекси» бўйича навбатдаги рейтинг натижалари эълон қилинди. 

 Мазкур жараённи амалиётга татбиқ этишда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур қонун ахборотдан фойдаланувчиларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланишини ҳуқуқий кафолатлаш билан бир қаторда давлат органлари фаолиятини очиқлигини таъминлашнинг шакл ва услублари, давлат органлари ва жамият ўртасидаги ўзаро ахборот алмашишнинг аниқ механизмларини белгилаб берди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш ишлари мунтазам амалга оширилади. Натижалар ҳар йили икки маротаба (1 январь ва 1 июль ҳолатига) эълон қилиб борилади. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатигача бўлган дастлабки рейтинг натижалари шу йил апрель ойида кенг жамоатчиликка эълон қилинди. Унда 52 та давлат ташкилотларининг номлари ўрин олган.

Шу йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра, Давлат солиқ қўмитаси рейтингнинг энг юқори поғонаси 95 баллик натижага эга бўлди.  Иккинчи ўринда Марказий банк 94 баллик натижа билан жойлашган бўлга, очиқлик индексининг учинчи поғонасида ИКТ ҳамда Адлия вазирлиги жойлашди.

Мазкур рейтинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан шакллантирилади, натижалар www.ochiqlik.uz сайти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати порталига жойлаштириб борилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор ахборотларни тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

«Очиқлик индекси» мониторинги бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқаруви тизимидаги иштирокини янада фаоллаштиришда ўз самарасини бермоқда. Шунингдек, бу каби замонавий технологик тизим фаолиятини йўлга қўйиш  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида жамоатчилик билан алоқаларни янада кучайтиришга, аҳолининг мурожаатларига тезкор равишда ечим топишда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини, шаффофлигини таъминлашда ҳамда барча соҳаларда замонавий интерактив хизматларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

Дилрабо КУРЯЗОВА

Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12-04-2018, 09:32
0
82

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига