» » 4-сектор: Аҳолининг бандлиги таъминланмоқда

4-сектор: Аҳолининг бандлиги таъминланмоқда

Гулистон туманидаги мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Leadеrman” корхонаси 2018 йил ташкил этилган бўлиб, фаолиятининг дастлабки даврида эшиклар ишлаб чиқарган корхонада 5 нафар ишчилар меҳнат қилган.  Бугунга келиб сектор раҳбарининг кўмагида корхонага 220 миллион сўм миқдорида банк кредити ажратилиши ҳисобига янги иш ўринлари яратилди.

- Корхонамиз томонидан ҳозирда 50 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда, - дейди корхона раҳбари Ғайратжон Абдумухторов. - Жумладан,  юмшоқ мебеллар, гарнитуралар, эшик ва ромлар, сўрилар. Карантин пандемияси даврида иқтисодий қийинчиликлар юзага келганда, банк кредити олинишида, бино ва ер майдони ажратилишида сектор раҳбарининг кўмаги катта бўлди. Ҳозирда 30 нафарга яқин аҳоли вакилларининг доимий бандлиги таъминланмоқда. Шунингдек, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида корхонамизда устоз шогирд анъанаси ҳам давом эттирилмоқда. Касб ҳунарга қизиқиши бор 15 нафар ёшларга малакали усталар томонидан ҳунармандчилик сир асрорлари ўргатилмоқда. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, маҳсулотларни нафақат ички бозорларга балки экспортга ҳам чиқаришни мақсад қилганмиз.

Корхонада бугунги кунда карантин талабларига риоя килган ҳолда иш олиб борилмоқда. Сектор ҳудудида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини юритишига кўмаклашиш, уларнинг муаммо ва масалаларини ҳал қилиш, ҳудудда камабағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

- Карантин талабларига жавоб бера оладиган 50 та корхона ва 95 та якка тадбиркорларнинг тўлиқ фаолият юритишларига амалий кўмак кўрсатилди, - дейди Комил Шаимов, Гулистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари . – Натижада иш билан банд бўлмаган 145 нафар фуқаролар иш ўрнига ва даромадга эга бўлди. Шунингдек, четдан ишлаб кайтган, айниқса қурилиш ишларида яхши кўникма ҳосил қилган 15 нафар ишчиларни қурилиш объектларига ишга жойлаштирилди. Тикувчилик, тўқувчилик ва ҳунармандчилик йўналишларида касаначилик фаолиятини ташкил этиш орқали 15 нафар аёлларнинг иш билан бандлиги таъминланди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР