» » Карантинда якка тартибдаги тадбиркор солиқ тўловларини қандай тўлаяпти?

Карантинда якка тартибдаги тадбиркор солиқ тўловларини қандай тўлаяпти?

Вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтган 13 996 нафар якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, уларнинг 7 521 нафари айни вақтда фаолият юритмоқда. 6 475 нафари эса карантин боис фаолиятини вақтинча тўхтатган. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш даврида Президент фармонлари асосида берилган берилган имтиёзлар бу тоифадаги тадбиркорларга мадад бўлмоқда.

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонининг 5-бандида жорий йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилиши назарда тутилган. Давлат солиқ қўмитаси томонидан дастурий маҳсулда якка тартибдаги тадбиркорларнинг бюджетга тўлайдиган ижтимоий солиқ суммалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланиши юзасидан ўзгартириш киритилган. Шахсий варақларида автоматлаштирилган ҳолда ҳисобланмоқда.

Мисол учун, Жиззах шаҳри “Иттифоқ” маҳалласида озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Шерзод Қурбонов ҳар ой тўланадиган 223.0 минг сўм ижтимоий солиқ ўрнига 111.5 минг сўм тўлаяпти.

Мазкур имтиёз берилиши натижасида ўрганиш кунига Жиззах вилояти бўйича фаолият кўрсатаётган 7521 та якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрида 5,0 млрд.сўм маблағ қолади.

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонининг 5-бандида карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланган. Бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчилар шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади. Аммо давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.

Ўтган давр мобайнида мазкур йўналишда 337 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасига 244.9 млн.сўм ва ижтимоий солиқдан 99.3 млн.сўмлик имтиёзлар қўлланилди. 

 Президентнинг навбатдаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахсларни руйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида руйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши белгиланди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида хақиқатда ишлаган вақтидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлаши белгиланди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиш бўйича ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар сонидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 июлдан йил якунига қадар 19 961 нафар фуқарони ҳисобга олиш режа-графиги ишлаб чиқилган. 

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР