» » 67 та фаолият турларида шахслар ўзини ўзи банд қилишлари мумкин

67 та фаолият турларида шахслар ўзини ўзи банд қилишлари мумкин

Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланиб, ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солигидан озод қилинди.

Сўзимиз исботи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ўзини банд қилган шахсларни рўйхати кенгайтирилади, уларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар берилди  ҳамда уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун ДСҚ томонидан мобил илова ишлаб чиқилади.

Унга кўра, 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларга рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код(QR-код) берган ҳолда махсус мобил илова  ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини  бериш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқларни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатдан ишлаган вақтидан қатъий назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади. Шунингдек, муайян даврдан ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисида талаб сақланиб қолади.

Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари таркибига киритилмайди. Албатта, бу ҳужжат кўплаб ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишига катта ёрдам беради.

Вилоятимизда ёш якка тартибдаги тадбиркорлар сони 4524 нафар бўлиб, тўртинчи сектор ҳудудида уларнинг сони 262 нафарни ташкил этади. Бу турдаги тадбиркорликнинг афзалликлари кўп. Янги Солиқ кодексида ҳам улар учун енгилликлар берилди. 

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР