» » Гулистон туманида 20 нафар ёшларга ер майдони ажратилди

Гулистон туманида 20 нафар ёшларга ер майдони ажратилди

 Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, оилавий бюджетга даромад келтирадиган йўналишларни ташкил этиш 4-сектор раҳбарининг доимий эътиборида. Шу маънода сектор ҳудудида мунтазам ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида маҳаллий имкониятдан келиб чиққан ҳолда ишсиз қолган фуқаролар, ёшлар ва хотин-қизларни банд қилиш учун иш ўринлари ташкил этилмоқда. Хусусан, такрорий экин учун ер майдонларининг ажратилиши ҳам шу каби эзгу ташаббусларнинг бири ҳисобланади. Шу мақсадда Гулистон туманидаги 20 нафар эҳтиёжманд оилалардаги ишсиз ёшлар учун “Санжар Жавохир ҳамкор” фермер ҳўжалиги дала майдонидан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида бир марталик шартнома асосида такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратилди.

 

- Сектор раҳбари ташаббуси билан мен тенги ёшларга ер майдони ажратилаётгани жуда қувонарли хабар бўлди, - дейди Гулистон тумани «Ибрат» маҳалласида яшовчи Қобилжон Раимқулов. – Чунки энди иш билан банд бўлишга ҳамда оиламизга даромад олиб киришга яхши имконият яратилди. Ер майдони экин экишга тайёр ҳолатга келтириб берилаётгани бизга жуда катта ёрдам бўлди.

Дарҳақиқат, туманда ишсиз ёшларга ер майдони ажратиш ташаббуси бугун ўзининг мевасини бермоқда. Гап шундаки, баҳорнинг дастлабки кунларида ажратилган ер майдонларида тарвуз, булғор қалампири, памидор каби маҳсулотлар аллақачон эл дастурхонига тортиқ қилинди.

Умуман олганда Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига бириктирилган 4-сектор ҳудудидаги 46 та маҳалла фуқаролар йиғинида 29 мингдан зиёд хонадон мавжуд. 39 минг 764 оилада 163 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шундан жами аҳолининг 5,7 фоизи эҳтиёжманд.

– Секторимиздаги меҳнатга лаёқатли фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда аниқ йўналишларда ҳисоб-китоб қилиб олдик, – дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов. – Жумладан, саноат соҳасидаги корхоналарга 194 нафар, қурилиш соҳасидаги корхоналарга 391 нафар, хизмат кўрсатиш ва савдо фаолиятига 207 нафар, мева ва сабзавотчилик хўжаликларига 318 нафар, ўзини ўзи банд қилиш йўналишига 449 нафар, карантин талаблари юмшатилиши билан фаолиятини тиклай бошлаган корхоналарга 680 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

 

И.Халилов,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати ходими

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР